45-IDUMI

🏛Урганч туманидаги 45-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 1992 йилда ташкил қилинган бўлиб, математика-физика ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирилиб ўқитилади.

📍Мактаб-интернат Урганч туманидаги Чондирқиёт қишлоғи Қайчили маҳалласида (Пахтакор ш/х.да) жойлашган. ( 👉https://maps.google.com/maps?q=41.512216,60.642030&ll=41.512216,60.642030&z=16) Қуввати 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқувчилар учун барча шарт шароитлар яратилган. Ётоқхона, ювиниш хоналари ва ошхоналар мавжуд. Бугунги кунда жами 255 нафар ўқувчи тахсил олиб, уларга 30 га яқин олий ва биринчи тоифадаги устозлар дарс бериб келмоқда.

✅Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш 7-синфдан бошланади. Хар йили ўртача 180 нафар 6-синф аъло баҳоларга битказган, истеъдодли ва иқтидорли ўқувчилар ўқиш истагида хужжат топширишади. Республика давлат тест маркази хулосасига асосан улардан математика, она тили ва адабиёт ҳамда психология фанларидан 70 баллдан юқори балл тўплаган ўқувчилар қабул квотасида белгиланган 30 ёки 60 нафари қабул қилинади.

🖥Мактаб-интернатда иккита компьютер синф хоналари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси юқори тезликли интернет тармоғига уланган. Дарс машғулотларидан кейин ўқувчилар бўш вақтларида интернет орқали турли фанларга оид электрон кутубхоналардан (масалан: Ziyonet.uz, kitob.uz, txt.uz, бошқа таълимга оид манбалардан) ва дастурий таъминотлардан фойдаланиб қўшимча мустақил билим олишлари мумкин.

🏆Спорт залда алоҳида ўғил ва қиз болалар учун замонавий кийиниш ҳамда ювиниш хоналари мавжуд. Керакли барча спорт анжомлари билан таъминланган. Ўқувчиларимиз спорт жихозларидан дарс жараёнида ҳамда тўгарак машғулотларида фойдаланади. Ўқувчиларнинг барчаси спорт тўгаракларига аъзо бўлишган. Жумладан: шахмат, футбол, волейбол, баскетбол, теннис, стол тенниси, гимнастика, енгил атлетика, кураш, бокс, ва бошка спорт турлари билан шуғулланишади.

🍲Мактаб-интернат ошхонаси жами 150 ўринга мўлчалланган бўлиб, қиз ва ўғил болалар алоҳида овқатланиши учун икки қисмга ажратилган бўлиб, кунига тўрт маҳал иссиқ овқат берилади: эрталаб соат 8:00 да нонушта, соат 12:15 да тушлик, соат 15:30 да пешинги чой, соат 19:00 да кечки овқат.

📚Бугунги кунда кутубхонада жами 1481 га яқин бадиий китоблар мавжуд. Ўтган ўқув йили мобайнида “Китобсиз келажак йўқ!” мавзусида устозлар, ота-оналар ва собиқ битирувчилар иштирокида китоб марафони ўтказилиб ўқувчилар учун кутубхонага 240 та бадиий китоблар совға қилинди.

🛌Ётоқхона 160 ўринга мўлжалланган. Барча шароитлар яратилган. Ўқувчилар маънавий хордиқ олишлари учун телевизор ва “DVD-player”лар билан таъминланган. Бундан ташқари ётоқхонада ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар, жумладан: қувноқлар ва зукколар, заковат интелектуал беллашувлари, шахмат мусобақалари ўтказилиб келинади.

📌Ҳурматли ота-оналар фарзандингиз келажакда жамиятда ўз ўрнини топсин десангиз албатта унинг ўқишига бефарқ бўлманг.